Тадбиркорнинг чой маҳсулотларини бошқа шахсларга сотиб юборган омборчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

981

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” МЧЖ омборчиси О. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 417,3 млн сўмлик чой маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқа шахсларга сотиб юбориб, тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.