Ўзбекистондан кондиционер экспорти 2,5 млн. АҚШ долларига ошди

389

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 3,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кондиционер экспорт қилган.

Кондиционер экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 млн. АҚШ долларига ошган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки 4 ойида кондиционер экспорт қилган давлатлар:

Озарбайжон – 2,4 млн.

Россия – 315,9 минг

Туркманистон – 304,4 минг

Тожикистон – 223,8 минг

Қозоғистон – 159,9 минг

Қирғиз Республикаси – 59,6 минг

Молдова – 38,8 минг

Яман – 18,3 минг АҚШ доллари

2021 йилнинг дастлабки 4 ойида кондиционер экспорт қилган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 2,7 млн.

Тошкент вилояти – 796,4 минг

Андижон вилояти – 0,9 минг АҚШ доллари