Тайлоқда фермер хўжалиги ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

544

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тайлоқ тумани «Т.Д.» фермер хўжалиги ишчиси Ю.Ж. ўзининг турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.