Марғилонда катта миқдордаги пулларни ўғирлаган аёл ушланди

846
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 июнь куни Марғилон шаҳридаги Дўстлик МФЙда яшовчи Ю.Г. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги дивандаги тўшак тагида бўлган 60.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.А. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.