Иш жараёнида стрессни қандай енгиш мумкин?

332

Стресс ҳолатига тушиш табиий бўлса-да, аммо у ишлаб чиқаришда соғлиғимизга жисмонан ва маънан салбий таъсир кўрсатади. Шу сабаб уни ­бошқариш ҳар доим назорат остида бўлиш ва унга эътибор қаратишни талаб қилади.
Иш фаолиятида стресс ҳолатини камайтиришнинг бир қанча босқичлари мавжуд. Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

Биринчи маслаҳат: Иш вақтидаги меъёридан ортиқ ҳаяжон белгиларини, босимни аниқлашни ўрганинг.
Керагидан ортиқ иш юкланганда, сиз ишончсизликка тушиб, асабийлашишингиз мумкин. Бу сизнинг ишга бўлган муносабатингизни камайтиришга олиб келади. Агар сиз иш вақтидаги стрессларга аҳамият бермасангиз, у ҳолда катта фожеаларга олиб келиши мумкин.
Асоратли стресс ҳолати жисмонан ва маънан соғлиғимизда муаммолар туғдириши мумкин.
Иккинчи маслаҳат: Ўзингизга қайғуриш орқали ишдаги стрессни камайтиринг.
Стресс сизнинг қобилиятингизга, ишингизни бажаришга таъсирини кўрсатса, шахсий ҳаётингизни бошқариш ёки соғлиғингизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатса, у ҳолда чоралар кўриш керак.
Бошланишига ўзингизнинг жисмоний ва руҳий соғлиғингизга эътибор қаратинг. Агар эҳтиёжларингиз сизни қониқтирса, сиз стрессга янада мустаҳкам ва кучлисиз. Сиз ўзингизни қанчалик яхши ҳис қилсангиз, иш вақтида стрессни шунчалик яхши бошқарасиз.
Ҳаракатланинг!
Аэробика машқлари билан шуғулланиш юрак уришини тезлаштиради ва терлашга мажбур қилади. Бу кайфиятни кўтаради, энергияни оширади ҳамда тана ва руҳнинг дам олиши учун жуда самарали усулдир.
Стрессни максимал даражада енгиллатиш учун 30 дақиқа аэробика машқлари билан шуғулланиш мумкин.
Соғлом овқатланиш тарзини танланг!
Қон таркибидаги қанд миқдори кам бўлган тақдирда, сизда ҳаяжон ва ғазабланиш кузатилади, кўп бўлганда эса ўзингизни ҳолсиз ҳис қиласиз. Агар кун давомида кам миқдорда овқатлансангиз, у ҳолда танангиздаги қанд миқдорини бир маромда ушлаб туриб, кайфиятингиздаги ўзгаришларнинг олдини оласиз.
Спиртли ичимлик ва никотиндан воз кечинг!
Спиртли ичимликлар вақтинча безовталикни камайтиради. Лекин унинг таъсири кетгандан сўнг яна безовталик такрорланади.
Тўйиб ухланг!
Стресс ҳаяжон ва уйқусизликни келтиришидан ташқари, бундан кучлироқ стрессга олиб келиши мумкин. Агарда сиз тўлиқ дам олган бўлсангиз, бу руҳий хотиржамликни сақлаб қолиш ва иш вақтидаги стресс билан курашишда ёрдам беради.
Учинчи маслаҳат: Қуйидагилардан фойдаланиш.

  1. Тай-менежмент:
    а) мувозанатли жадвал тузинг;
    б) иш режасига эътибор қаратинг;
    в) ишни 10-15 дақиқа эртароқ бошланг;
    г) мунтазам танаффусларни режалаштиринг.
  2. Вазифаларни бажариш:
    а) вазифанинг юқорилиги, муҳимлилиги;
    б) катта лойиҳаларни бажариш учун танаффуслар;
    в) жавобгарликни тақсимлаш;
    г) келишиш учун тайёр бўлинг.
    ТЎРТИНЧИ маслаҳат: Ҳиссий интеллектни яхшилаш.
    а) Яширин босимни аниқлашни ўрганинг.
    б) Иш вақтидаги ҳиссий интеллект қуйидагилардан иборат:
    – ўзини тан олиш;
    – ўзини бошқариш;
    – ижтимоий тан олиш;
    – ўзаро мулоқотда бўлиш.
    в) Ҳиссий интеллектнинг беш тамойили:
    – стрессга бўлган таъсирчанлигингизни тушунинг;
    – ички ҳиссиётингиз билан қолинг;
    – новербал сигналларни тан олинг ва фойдаланинг;
    – ҳазил-мутойиба йўли билан муаммоларни ечинг;
    – тўқнашувларни ижобий ҳал этинг.
    Унутмаслик керакки, иш вақтида стрессдан чиқа олиш нафақат жисмоний ва маънавий соғлиғимизни тиклашга, балки фаолиятдаги омад ва муваффақиятга етакловчи хусусиятдир. Қолаверса, стресс ҳолатингиз бошқа ҳамкасбларнинг кайфиятига ҳам таъсир ўтказиб, жамоадаги муҳитда акс этиши мумкин. Энг муҳими, соғлиғингиз ва руҳий бардамлигингиз ўзингиз учун ниҳоятда зарур.

Нодира КАРИМОВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
«Меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлими мудири

Бошқа хабарлар