Охирги суткада дунёда яна 386 минг киши коронавирусга чалинди

456

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 172 миллион 630 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
шундан 3 миллион 718 мингдан зиёд киши вафот этган (06.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:07 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 386 217 янги ҳолати аниқланди. 9 272 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (07.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 173 миллион 315 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 729 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича: АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,015 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,809 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (16,841 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 17 729, Ҳиндистонда 114 460, Бразилияда 37 936 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 109 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.