Ўзбекистон апрель ойида энг кўп қайси давлатга помидор экспорт қилди?

540

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида қиймати 23,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 30,8 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3,3 минг тоннага кўп.

2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 17,5 минг тонна

Қозоғистон – 9,6 минг тонна

Қирғиз Р. – 2,9 минг тонна

Тожикистон – 876,3 тонна

Афғонистон – 12,0 тонна

Украина – 5,4 тонна

БАА – 1,3 тонна

Германия – 0,4 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон апрель ойида қиймати 7,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 10,3 минг тонна помидор экспорт қилган.