ТДЮУга ўқишга киритиб қўйиш учун 10 минг доллар олган фирибгар қўлга олинди

235

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.