АСРИЙ ЎЙЛАР ЕЧИМИ

164

Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ:

Пандемия тартибга солган
ихчам тўйлар анъанаси
давом этиши керак

Тўйларни, турли маросим ва тадбирларни ортиқча дабдабозликсиз, ихчамгина ўтказиш кеча ё бугун кўтарилган масала эмас. Бу ҳақда кўп айтилган, кўп ёзилган. Ҳаттоки, бундан бир аср бурун ҳам жадидчилар тўйлар ҳақида бонг уришган. Аммо ўша вақтда ҳам, ҳозирги кунда ҳам одамларни дабдабабоз­ликдан қайтариш муаммо бўлган. Айтиш мумкинки, ўтган вақт мобайнида тўйларни «кимўзар»га ўтказиш кўпайса-кўпайдики, лекин асло камаймади.
Кейинги йилларда ушбу муаммога давлат миқёсида эътибор берилиб, бир нечта муҳим ҳужжатлар қабул қилинса-да, одамларнинг тўйлар ҳақидаги фикр ва муносабатини ўзгартириш қийин кечаётган эди.
Қарангки, шунча саъй-ҳаракатлар билан тартибга солинмаган тўйлар коронавирус пандемияси сабабли тартибга тушди-қўйди.
Хўш, одамларнинг бугунги тўйларга муносабати қандай? Тўйларни исрофгарчиликсиз, камхарж қилиб ўтказиш ҳақида муқаддас динимизда нималар дейилган? Ихчамгина, кам сонли иштирокчилар билан ўтаётган тўйлар карантиндан кейин ҳам давом этадими?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков билан қилинган суҳбатда юқоридаги каби бир қатор саволларга жавоб олинди.
Ўйлаймизки, Ҳомиджон Ишматбековнинг таҳририятимиз саволларига берган жавоблари ҳам юқоридаги сўровномага муносиб муносабат бўла олади.

Бошқа хабарлар