КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

162

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида муҳим масалалар муҳокамасига бағишланган видео­конференция бўлиб ўтди.
Унда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ходимлари, Федерация тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот сайловларни, корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишларини ўтказиш, рес­публика миқёсидаги дам олиш оромгоҳларига болаларни жалб этиш, санатор-курортлар фаолиятини тиклаш ва йўлланма бериш, «Хотин-қизлар муаммолари бўйича «1211 Ишонч телефони»га келиб тушаётган мурожаатлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида санатор-курортлардаги вазият юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши тасарруфидаги санатор-курортлар бошқармаси бош­лиғи Анвар Аҳмедов, оромгоҳлар бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Шуҳрат Деҳқоновнинг ахбороти тингланди. Ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон касаба уюшмлари Федерацияси ҳузурида «Хотин-қизлар муаммолари бўйи­­ча 1211 «Ишонч телефони» ишга тушди. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Анвар Абдумухторовнинг таъкидлашича, «Ишонч телефони»га қилинаётган мурожаатларнинг барчаси ўрганилиб, тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилмоқда ва ҳар бир мурожаатнинг ижроси қатъий назоратга олинмоқда.
Видеоконференция давомида ҳудудий касаба уюшмаларининг ­масъул мутасаддиларига керакли кўрсатмалар берилди. Хусусан, ҳисобот сайловларини пандемия қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этиш, дам олиш мас­канлари ва фаолияти тикланаётган санатор-курортларда ҳордиқ чиқарувчилар учун барча зарур чораларни кўриш, ҳар бир оромгоҳ, санаторийлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни қаттиқ назоратга олиш каби вазифалар юклатилди. Айниқса, Сардоба фалокати туфайли жабр кўрган аҳолини санатор-курортларга кенг жалб қилиш, «30 июнь – Ёшлар куни» байрамини кўнгилдагидек ташкил қилиш масалаларига алоҳида тўхталилди.
Касаба уюшмаларининг олдида турган бош­­қа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилиниб, барча ишларда ишчи-ходимларнинг манфаати устувор йўналиш бўлиб қолиши қайд этилди.

Ғуломжон Мираҳмедов

Бошқа хабарлар