Спиртли ичимлик истеъмол қилиб чўмилмоқчи бўлган инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди

994

Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

7 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро (1960 йилда туғилган) спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Каттақўрғон сув омборининг чиқиш каналига чўмилиш мақсадида сувга тушган. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли у сувда чўка бошлаган.

Шу вақт канал яқинидан ўтиб кетаётган фуқаро жабрланувчининг ҳолини кўриб, зудлик билан Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар қилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари сабабли жабрланувчи ўз вақтида қутқариб олинди. Жабрланувчига туман тез ёрдам шифокорлари томонидан зарур ёрдам кўрсатилди. Қайд этилишича, унинг саломатлигига зиён етмаган.