БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ ?

35

Оромгоҳларда ёнғинга қарши ҳовузлар, ташқи ва ички қувурлар доимий равишда сув билан таъминланган бўлиши, ҳудудда тозаликнинг сақланиши ва тез ёнувчи чиқиндилар ҳамда қуриган ўтлардан мунтазам тозаланиб туриши лозим. Шунингдек, меъёр талаблари асосида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши ва улар соз ҳолда туриши шарт.
Барча бино ва қурилмаларга, сув манбалари, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларига олиб борувчи йўллар ҳаракатланиш учун очиқ, марказий электр ўчиргичлари эса бинонинг ташқарисига қўйилиши керак.
Ётоқхоналар ёнғин ёки фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда инсонлар ва моддий бойликларни қутқариш режалари билан жиҳозланиши, захира чиқиш йўлаклари, эшиклари стол, ўриндиқ ва шкафлар билан тўсиб қўйилмаслиги мақсадга мувофиқ.
Гулхан ёқишга махсус тайёрланган ва бинолардан юз метр узоқликда жойлашган майдончаларда рухсат этилади. Унинг атрофи бир ярим метр кенгликда чопилиши ва йигирма беш метр радиусда қуриган ўтлардан тозаланиши ке¬рак. Ушбу майдонча ҳам бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланади. Дарахтзорлар яқинида ҳамда шамол эсаётганда гулхан ёқиш мумкин эмас.
Оромгоҳлар ҳудудига шахсий автомобилларнинг кириши, хоналарни тозалашда енгил алангаланувчи суюкликларни қўллаш, ётокхоналарда, маъмурий бино, кутубхона, тўгарак, маънавият ва маърифат хоналарида электр мосламаларни назоратсиз қолдириш ҳамда вақтинчалик электр симлардан фойдаланиш, махсус майдончада гулхан ёқиш учун тез ёнувчи суюкликларни ишлатиш, концерт ва байрам кечаларини ўтказиш чоғида мушакбозлик уюштириш, пиротехника воситаларини кўллаш, биноларда электр чирокларини тўлиқ ўчириб қўйиш, электр симлари устидан гулқоғозлар ёпиштириш, ҳимоя қобиғи шикастланган симлардан фойдаланиш, электр лампаларини қоғоз мато ва бошқа ёнувчан материаллар билан ўраш, ўтказилган электр симлари устига буюмларни осиш, оромгоҳ ҳудудида очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади.
Ёнғин содир бўлган ҳолларда «101» телефон рақами орқали ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериш ва қутқариш режасига асосан болаларни хавфсиз жойга олиб чиқиб, ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида алангани ўчириш чора-тадбирларини кўриш зарур.
Д.УМАРОВ,
Юнусобод тумани
ФВБ ЁН ва ПБ мутахассиси,
сержант

Бошқа хабарлар