​​ҒАЛЛА МАЙДОНИДАГИ ЁНҒИН нега ҳокимликни ташвишлантирмади?

98

🔥 Чироқчи туманидаги ғаллани ёнишида ўзимни айбдор қилмаса бўлди ҳали…
Вилоят раҳбарларидан бири телефон қилиб:
– Сиз нега аралашаяпсиз қишлоқ хўжалигига?! – деди.
Иккинчиси эса:
– Сиз нотўғри информация бераяпсиз, у жой ўрилган буғдой даласи! – деб ўз кўзим билан кўриб, видеога олган тасвиримни ёлғонга чиқарди! Ундан кўра менга:
– Опа, раҳмат, боризга шукур ҳақиқий ватанпарвар экансиз, халқнинг рисқига бефарқ бўлмаганингиз учун ташаккур! Эҳтимол, иссиқ зўрлигидан ёниб кетгандур, ҳозир чорасини зудлик билан кўрамиз! – деб кўнглимни кўтармайдими? Мен ўша жойдан бефарқ ўтиб кетолмадим, бўлмасам нечта машина ўтиб кетаяпти шу йўлдан! Тошкентга қайтаётган эдим! Қарасам уч-тўртта жойда катта ёнғин бўлаяпти! Очиғи халқни рисқига ичим ачиди! Буёғи пандемия бўлса?! Тасвирга олдим! У ерда интернет ишламас экан! Дарров аммаллаб вилоят хокимлигига қилдим! Телефон қилсам муносабат бу! Кейин интернетга қўйишга мажбур бўлдим! Саҳифамни кўрган халқаро журналист Шуҳрат Барлос ҳам бефарқ бўлмасдан Чироқчида экан шекилли, ўша ерга эринмай бориб, ўз саҳифасида бу ёнғинни эълон қилди! Нима у ҳам ёлғончими?
Бундай муносабат очиғи мени жуда ранжитди!

Ҳали булар:
– Опанинг ўзи ғаллага ўт қўйиб, интернетда машҳур бўлиш учун қилган бу ишни?! – демаса гўргайди… 🚒

Дилдора ҲАСАНОВА

Бошқа хабарлар