МАҲАЛЛАДА ХАВФСИЗЛИК

21

Хонадонингиз ёки қўни-қўшниникида ёнғин содир бўлганда зудлик билан «101» телефон рақами орқали Ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар беринг. Улар етиб келгунларига қадар қуйидаги чора-тадбираларни амалга ошириш керак:

  • уй ичида одам қолган бўлса, уни олиб чиқиш чораларини кўриш;
  • шахсий ҳужжатларни ва қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиш;
  • ўзингиз ва қўни-қўшнилар ёрдамида мавжуд воситалар (челак, шланг орқали сув сепиб ва бошқа) билан ёнғинни ўчириш;
  • гаражда ёнғин содир бўлганда автомобиль ичкарида бўлса, ташқарига чиқариш;
  • бензин сиғимлари мавжуд бўлса, тўла ёки бўшлигидан қатъий назар гараждан ташқарига олиб чиқиш;
  • уйда газ ҳиди сезилса, гугурт чақиш ва электр чироғини ёқиш портлаш содир бўлишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай вазиятларда эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатиш ва бу ҳақда зудлик билан газ идораларига хабар бериш керак:
  • агар қозонда қиздирилаётган ёғ ёниб кетса, унга сув сепманг – бу ҳаракатингиз ёғ сачрашига ва куйиш тан жароҳати олишингизга сабаб бўлиши мумкин, ушбу ҳолатда фақатгина қозон қопқоғини ёпиб, оловни пасайтириш ёки ўчириш лозим:
  • телевизор ёки бошқа электр асбобларида ёнғин содир бўлса, биринчи навбатда, уларни электр манбаидан ўчириш керак;
  • хонадонингизда ёки қўни-қўшниникида содир бўлган ёнғинни ўз кучингиз билан ўчириб олган бўлсангиз ҳам бу ҳақда албатта ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар беринг.
    Юнусобод тумани ФВБ шаҳримиз фуқароларини огоҳликка чақириб, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида юқорида келтирилган ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига тўлиқ амал қилишингизни сўрайди.

Эрмахан ТУРСИНБОЕВ,
Юнусобод тумани ФВБ ЁНваПБ
Инпектори,
сержант

Бошқа хабарлар