ҚУРИЛИШДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

17

Биноларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш дастлаб уларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларидан бошланади. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талабларининг тўла бажарилиши кейинчалик уларда ёнғин содир бўлмаслигининг кафолати ҳисобланади.
Қурилиши кетаётган бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларида, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлиги тегишли қоидаларга амал қилиш орқали таъминланади. Масалан:

  • қурилиш майдончаларида қурилиш-мантаж ишлари бошланмасдан олдин қуриладиган ва маиший (вақтинчалик) иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши узилишларда жойлашган барча иншоот ва бинолар бузиб ташланиши керак;
  • қурилишнинг кўмакчи масканлари (ёғочсозлик устахоналари, омбор, маиший хона ва бошқалар) жойлашиши ёнғин хавфсизлиги талабларига биноан ишлаб чиқилган тасдиқланган бош лойиҳага жавоб бериши шарт;
  • қурилиш олиб борилаётган майдончада фақат «Чекиш жойи» ёзуви бўлган ва ёнғин ўчириш воситалари, қум солинган қути, сув тўлдирилган бочкалар билан жиҳозланган жойлардагина чекиш мумкин;
  • қурилиш ҳудудида гулхан ёқиш ман этилади;
  • газ солинган баллонлар сони 50 дан ортиқ бўлмаган ҳолда махсус омборхонада ёки қуёш нури тик тушмайдиган бостирма остида сақланиши керак. Тўлдирилган баллонлар тик ҳолда сақланиши лозим. Улар махсус катаклар ёки уяларга ўрнатилади ва камар, занжир ёки қисқичлар билан маҳкамланади;
  • кислород баллонларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва кўчиришда баллон ҳамда шланглар мой ва мойли материалларга тегиб кетмаслиги чоралари кўрилиши керак.
    Бир сўз билан айтганда бино ва иншоотлар бунёд этувчи ҳар бир бинокор-қурувчи, муҳандис мутахассис тегишли талабларни пухта ўзлаштириб олиши, қурилиш жараёнида ёнғинларга олиб келувчи ҳар қандай салбий ҳолатнинг олдини олиш юзасидан тегишлича йўриқнома билан таъминланиши лозим.

Р.ТАШМУҲАМЕДОВ,
Юнусобод тумани ФВБ ЁНваПБ инспектори,
кичик сержант

Бошқа хабарлар