ДЕЛЕГАТ САЙЛАНДИ

36

ЎзФА Бошқарув аппарати бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иш берувчи томонидан илмий кадрлар бошқармаси бошлиғи А.Қаюмова ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Тўраеванинг маъмурият ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан сўнгги йилларда ФА ходимлари ва олимларига берилаётган имтиёзлар, академикларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, шунингдек, ФА тизимидаги илмий тадқиқот муассасаларининг моддий техника базаси яхшиланиб ходимларга яратилаётган имкониятлар, ФА бош биносининг капитал таъмирдан чиқарилиб, ходимларга муносиб иш жойлари яратилгани, бунда иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан олиб борилаётган ишларни алоҳида қайд этишди.
Шундан сўнг бошланғич касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Касаба уюшмасининг ҳисобот даврида олиб борган ишлари қониқарли деб топилди. Бошланғич ташкилот янги таркиби ва ФА БКУ ташкилоти конференциясига делегат сайланди.
Йиғилишда ФА вице-президентлари С.Мирзаев, Б.Ибрагимов, Бош илмий котиб Ғ.Баҳодиров қатнашди.
Шерзод ЖЎРАЕВ,
ЎзР ФА БКУ қўмитаси раиси

Бошқа хабарлар