ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШИ

69

ЎзРФА Микробиология институти бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2015 – 2020 йилларда амалга оширган ишлари юзасидан онлайн тарзда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни институт директори б.ф.д., профессор К.Давронов очиб берди. Шундан сўнг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Мавжудованинг маърузаси тингланди. Сўзга чиққанлар касаба уюшмасининг ишини қониқарли деб топишди.
Йиғилишда бошланғич ташкилот янги таркиби ва делегат сайланди. Шунингдек, маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган ЖШсининг 2019 йил якунлари бўйича ҳам томонлар ҳисоботи эшиттирилиб, 2020 йилга қўшимчалар киритилди.
Шерзод ЖЎРАЕВ,
ЎзР ФА БКУ қўмитаси раиси

Бошқа хабарлар