Тўғри танқид қилинган

54

«Ishonch» газетасининг 2020 йил 12 мартдаги сонида «Жаноб ҳеч ким ёхуд миллий киноларимиздаги касбсиз бош қаҳрамонлар» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда миллий кинематографиядаги қатор муаммолар, айниқса, хусусий студияларда суратга олинган фильмларнинг бадиий-ғоявий савияси ҳақида мулоҳаза юритилган эди.

Мақолага «Ўзбеккино» миллий агентлиги қуйидагича муносабат билдирди:
Муаллиф тилга олган аввалги йилларда яратилган «Юрак йиғлар» (режиссёр Акром Шахназаров), «Аёл макри» (режиссёр Аҳад Қаюм) фильмлари ҳамда «Қадам» (ЎзТВ маҳсулот) сериалида ҳақиқатан ҳам бадиий жиҳатдан бир қатор нуқсон ва мавҳумликлар мавжуд бўлиб, улар миллий кино санъати ривожига хизмат қилмаслиги аниқ.
Шу билан бирга, 2019 йилга қадар кинематография соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари (хусусий студиялар) ўз маблағлари ҳисобига суратга олган фильмларга рухсатнома бериш «Ўзбеккино» миллий агентлиги ваколатига кирмаганини айтиб ўтиш лозим. Ушбу ваколат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги фильмнинг ­оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашга оид қарори билан берилган бўлиб, бугунги кунда агентлик ҳузурида фаолият кўрсатаётган Экспертлар кенгаши фильмларнинг бадиий, ғоявий, тарбиявий ва эстетик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратаётганини маълум қиламиз.

Ш.РИЗАЕВ,
«Ўзбеккино» миллий агентлиги
Бош директорининг биринчи ўринбосари

Бошқа хабарлар