«Зангори олов»да завқли ёз

207

Фориш туманидаги «Зангори олов» оромгоҳида бу йил «Ҳудудгаз Жиззах» МЧЖ ходимларининг 105 нафар ўғил-қизлари ёзги таътилни мазмунли ўтказишмоқда.

Оромгоҳ карантин қоидаларига биноан, санитария талаб­ларига жавоб берган ҳолда фаолият юритмоқда. Ўғил-қизлар бўш вақтини мазмунли ўтказишлари, кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришлари учун турли ўйинлар, викториналар, спорт мусобақалари ташкил этиляпти. Болажонларнинг китоб мутолаа қилишлари, маънавиятларини бойитишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилган.
– Пандемия даврида ором­гоҳларда болалар саломатлигини муҳофаза этиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида болалар ёзги оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича махсус талаб­лар ишлаб чиқилган, –­ дейди «Ҳудудгаз Жиззах» МЧЖ матбуот хизмати раҳбари Зокир Матжонов. – Оромгоҳимизда етарли миқдорда антисептик ва дезинфекция воситалари бўлиши таъминланган. Болалар ва ходимлар ҳар куни 2 маротаба тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
– Ҳар куни тиббий кўрикдан ўтганимиздан сўнг машғулотларга киришамиз, – дейди оромгоҳ дам олувчиси Диёр Туропов. – Пандемия ва карантин бўлишига қарамай, шундай шароит яратганларга раҳмат!

Муқимбой ИСМОИЛОВ,
«ISHONCH»

Бошқа хабарлар