Карантинда ишлаётганларга эътибор қандай?

65

Айни пайтда Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят бандлик бошқармаси ҳамда вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятдаги фаолияти тикланган ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда қурилиш объектларидаги қурувчилар, мутахассислар ва бошқа тоифадаги ходимлар (ишчилар) учун иш ҳудудларида яшаш, ишлаш учун меҳнат муҳофазаси ҳамда ижтимоий-маиший шароитларнинг яратилганини доимий назоратга олишган.

Ишчи гуруҳлар 98 та ишлаб чиқариш, 159 та қурилиш объектида, 20 та хизмат кўрсатиш ва 15 та савдо шахобчасида меҳнат шароитлари ҳамда карантин талабларига риоя этилишини ўрганиб, санитария-гигиена талаблари ҳамда ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.
Қарши шаҳридаги «Автоцентр» МЧЖ, «Карвон» МЧЖ, «Санам» МЧЖ, «Кўкча» деҳқон (озиқ-овқат) бозори» МЧЖ, «Трастбанк» АТБ Қарши филиали, «Ҳамкорбанк» АТБ Қарши филиали, «Қарши Дунё-М» МЧЖ, «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ, «Минора қуриш экспедицияси» МЧЖ, «Гумбулоқ савдо» МЧЖ, «Аробон савдо» МЧЖ, «Мўъжиза нон» МЧЖ, «Croup Barlos» МЧЖ, «Қамаши ишлаб чиқариш» МЧЖда биноларга кириш қисмида фуқароларни кириш дезинфекция туннели ва санитария постлари, санитайзерлар, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилган. Ишчи-ходимлар ва фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекциялаб ичкарига киритиш йўлга қўйилган.
Ўрганиш жараёнида корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, ходимларни ўз вақтида махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ишга бориш ва келиш, иш жараёнларида ниқобдан фойдаланиш, иш жойларида уларни антисептек воситалар билан таъминлаш бўйича иш берувчиларга тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ишлаб чиққан коронавирус пандемияси даврида меҳнат масалалари бўйича тавсияномалар нусхаси кўпайтирилиб, фаолияти ўрганилган корхона, ташкилот ва муассасаларга тақдим этиб ­бориляпти.
Ўрганишлар мобайнида Қарши шаҳрида жойлашган «Давр темир бетон сервис» МЧЖда ишлайдиган 55 нафар, «Кўприк-йўл қурилиш бошқармаси» МЧЖда ишлайдиган 65 нафар, Қарши шаҳрида жойлашган «Қашқадарё пармалаш ишлари» АЖда ишлайдиган 320 нафар, Косон туманида жойлашган «Нефт газ қудуқларини синаш» АЖда ишлайдиган 580 нафар, Қарши шаҳрида жойлашган «Қашқадарё техналогик транспорт» АЖда ишлайдиган 328 нафар, «Минора қурилиш экспедицияси» АЖда ишлайдиган 415 нафар ходимларнинг иш ҳақлари берилмагани аниқланди ва ушбу ташкилот раҳбарларига иш ҳақларини ундириш буйича кўрсатма киритилди. Натижада 3510 миллион 532 минг иш ҳақи ходимларга тўлаб берилди.
Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига фуқаро Дилноза Тўраевани, Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғига Соҳиба Заргуловани ишга тиклаш бўйича кўрсатма киритилди ва улар ишга тикланди.

Шамсиддин САТТОРОВ,
Анвар ХЎЖАҚУЛОВ,
Қашқадарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси
бўлим мудирлари

Бошқа хабарлар