Энергетика касб-ҳунар коллежларида янги ўқув йилини ташкил этиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

245

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятида видеоалоқа тарзида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақида акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати маълум қилди.

Давра суҳбатида жамият тасарруфидаги Қибрай, Ширин, Нишон ва Тахиатош энергетика касб-ҳунар коллежларида 2020/2021 ўқув йилини ташкил этиш, таълим сифатини ошириш ҳамда келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, энергетика соҳасига қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши учун шароит яратиш, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилиш орқали келгусида соҳа ривожи учун билимли ва малакали кадрлар тайёрлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Коллежлар фаолиятини такомиллаштиришда “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Видеоконференцалоқа шаклида кечган давра суҳбатида мутасадди вазирлик ва ташкилотлар мутахассислари ҳамда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ касаба уюшма қўмитаси вакиллари иштирок этиб, ўзларининг қатор таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

        

Бошқа хабарлар