Академик лицей ўқувчилари кимё бўйича 54-халқаро Менделеев олимпиадасида муваффақият қозонди

125

2020 йил 13-18 июль кунлари 27 та давлат ўқувчилари ва талабалари ўртасида кимё фанидан 54-халқаро Менделеев олимпиадаси масофавий шаклда ўтказилди.

Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар жамоалари билан бирга юртимиз академик лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди.

Иккита назария турда ўтказилган 54-халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ёшлар муносиб қатнашиб, ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Жумладан, ТПТИ академик лицейи ўқувчиси Мирумид Миракбаров халқаро олимпиадада ғалаба қозониб, шу кунга қадар кимё фанидан юртимиз жамоаси қўлга киритган медаллар қаторига 10-олтин медални олиб келди.

Қолаверса, ушбу лицей ўқувчилари Дилшодахон Исаева, Рустам Тўхтабоев ва ТДАУ академик лицей ўқувчиси Собиржон Омоновлар бронза медални қўлга киритишди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларининг икки нафар ўқувчиси ҳам бронза медали билан тақдирланди.

Бошқа хабарлар