Олмалиқда вирусология лабораторияси очилмоқда

86

Бугунги мураккаб пандемия шароити тезлик билан коронавирус инфекциясини аниқлаш ва зарур чора-тадбирларни қўллашни тақозо этмоқда. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти раҳбарияти шуни ҳисобга олиб, савобли ишга қўл урди. Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази қошида замонавий стационар вирусология лабораторияси барпо этилмоқда.

“Олмалиқметаллургқурилиш” трести бош муҳандиси Акмал Абдуқодировнинг таъкидлашича, лабораторияни бунёд этиш жорий йилнинг 15 июлидан бошланган. Айни пайтда қурилиш юмушлари уч сменада ташкил этилган.

Лаборатория лойиҳаси Республика Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги билан келишилган ҳолда тайёрланган бўлиб, бунинг учун алоҳида бино бунёд этиляпти. Айни кунларда таъмир ишлари якунига етмоқда. Бино вентиляцион тизими янгиланган. Хоналарга замонавий пластик эшик ва ромлар ўрнатилди. Ҳозирги кунларда лаборатория замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, ПЗР аппарати ҳам олиб келинади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматии маълумотларига кўра, замонавий мобиль вирусология лабораториясини шу ҳафтанинг охирида фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда. Эндиликда олмалиқликлар коронавирус инфекцияси бўйича топширилган таҳлил намуналари хулосасини 24 соатда олиш имконига эга бўлишади.

Бошқа хабарлар