ZOOM ДАСТУРИ ОРҚАЛИ ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯЛАР

275


Айни пайтда жойларда карантин талаб ва меъёрларига риоя этилган ҳолда, касаба уюшмаларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Косонсой тумани кенгашининг ҳисобот-сайлов Конференцияси Zoom дастури орқали ўтказилди.
102 нафар делегатдан 71 нафари қатнашган ушбу Конференцияда туман кенгаши раиси ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар, қарор лойиҳалари электрон тарзда делегатларга етказилди. Конференцияда кенгаш раислигига Алижон Сиддиқов номзоди бир овоздан қайта сайланди.
Шунингдек, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чортоқ тумани кенгашининг ҳисобот-йиғилишида 67 нафар делегатнинг 52 нафари иштирок этиб, кун тартибига киритилган барча масалалар тўлалигича кўриб чиқилди. Йиғилишда туман кенгашининг 5 йиллик фаолияти қониқарли, деб баҳоланди ва касаба уюшмаси Чортоқ туман кенгаши раислигига Иброҳимжон Тўрабоев бир овоздан маъқулланди.
Бугунги кунга қадар, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилоятидаги бошланғич ташкилотларида ҳисобот-сайлов Конфренциялари тўлиқ якунланди. Соғлиқни сақлаш тармоғи вилоят Раислар Кенгашининг II-Ҳисобот сайлов Конфренцияси эса ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказилди.
Унда кун тартибига қўйилган-Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Аббосхон Мамадалиевнинг беш йиллик фаолияти тўғрисидаги ахбороти тингланди. Кун тартибидаги масалалар барчаси кенг муҳокама этилди. Тармоқдаги бир гуруҳ фаоллар орасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги IX-Қурултойига 10 нафар делегат, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конфренциясига 9 нафар делегат ва пленум аъзолигига 4 нафар номзодлар сайлаб олинди.

Нодира МАМАЮСУПОВА,
Бирлашманинг ташкилий ишлар бўлими мудири.

Бошқа хабарлар