ХОДИМЛАР ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

96


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Наманган вилояти бўйича меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича талабларга риоя этилиши бўйича вилоятдаги 558 та корхона ва ташкилотнинг фаолиятини ўрганиб чиқишди.
Ўтказилган мониторинглар натижасида 14089 нафар ишчи ва хизматчилар меҳнат қилаётган 81 та корхона ва ташкилотда уларни ишга олиб бориш ва уйга элтиб қўйишда автотранспорт воситаларидан фойдаланилаётгани, 869 нафар ишчи иш жойида ётоқ билан таъминлангани маълум бўлди.
— Хизмат кўрсатиш объектларининг 91 тасида ҳамда савдо соҳасидаги 35 та ташкилотда ишчиларга карантин талабларига риоя этилган ҳолда шароитлар яратилгани аниқланди,—дейди меҳнат техник инспектори Мирзанозир Қорабоев. — Ваколатимиз доирасида ўрганишлар ўтказганимизда, 190 та корхонада ишчилар махсус кийим-бош билан таъминланмагани, 134 та ташкилотнинг ишчиларида тиббий ниқоб мавжуд эмаслиги, 140 тасида эса антисептик воситалардан фойдаланмаётгани аниқланди ва бу борада иш берувчиларга тушунтириш берилди.
Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи ва Учқўрғон туман деҳқон бозорларида санитария қоида ва меъёрларига тўлиқ амал қилинаётгани аниқланди.
— Июль ойида фуқаролардан 8 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг иккитаси ижобий ҳал этилди. Иккки нафар ходимнинг манфаатлари суд орқали ҳимоя этилиб, улар ишга қайта тикланди ва иш ҳақлари ундириб берилди, — дейди ҳуқуқ инспектори Баҳром Раҳимбердиев.—Бундан ташқари, Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси, “Келажак сифат текстиль сервис” МЧЖ, “Мега голд текстиль сервис” корхоналарида меҳнат муносабатларига риоя этилиши бўйича ўтказилган ўрганишларда ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, меҳнат шартномаларини тузишдаги айрим камчиликлар аниқланиб, бу борада иш берувчига тушинтиришлар берилди.
Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторларининг фаол саъй-ҳаракатлари билан 848 нафар ходимнинг касаба уюшма аъзолигига қабул қилингани эса яна бир салмоқли ютуқ ҳисобланади.Эндиликда уларнинг ҳуқуқлари янада ишончли ҳимоя қилинади.

Орзугул РУСТАМОВА,
“ISHONCH”

Бошқа хабарлар