Конун ва Президент фармони билан хусусийлаштириш натижаларини кайта кўриш таъкикланганидан судьялар бехабар……

311

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Бухоро вилояти бошқарма-сининг 07.09.1994 йилдаги 304-сонли буйруғига асосан «Узстройтранс» ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибидаги 18-сонли автокорхона хусусийлаштирилиб, очик турдаги акциядорлик жамиятга айлантирилган. 08.09.1994 йилда Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Бухоро вилояти бошкармаси (сотувчи), «18-автокорхона» ОАЖ (сотиб олувчи) ва Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиш давлат корпорацияси (манфаатдор шахс) ўртасида келишув шартномаси тузилган. Шартноманинг 2.7 ва 2.11 бандларига кўра «18-автокорхона» ОАЖ уч йил мобайнида жамиятнинг асосий фаолият турини ўзгартирмаслик, хизмат кўрсатиш маданиятини яхшилаб бориш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш мажбуриятини олган.

Шу асосда Бухоро шаҳри, Темирйўлчилар кўчаси, 69-уйдаги 4,98 гектар ер майдонига «18-автокорхона» ОАЖнинг фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. ОАЖ акцияларининг 26 фоизлик улуши давлатга, 49 фоизи жамият ишчиларига тегишли бўлиб,  қолган 25 фоиз акциялар эркин сотувга чиқарилган. 2003 йилда эркин сотувдаги акциялар сотилиб, давлат улушидаги акциялар тўлиқ хусусийлаштирилган. 2004 йилда «18-автокорхона» ОАЖ «Бухоро дром» МЧЖга айлантирилган.

Бухоро шаҳар ҳокимининг 11.11.2005 йилдаги карори билан «Бухоро дром» МЧЖга тегишли ҳудуднинг 2,53 гектар ер майдони шаҳар ер ресурслари балансига ўтказилиб,  2,45 гектар ер майдони МЧЖ эгалигида колдирилган.

21.02.2013 йилда «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖ ўтказган савдо натижаси бўйича корхонанинг қурилиш майдони 437,7 кв.дан иборат бўлган бино-иншоотлари   фуқаро Н.Ризаевага сотилиб,  24.07.2013 йилда унга тегишли мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.

2017 йилда Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси  фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритади.Суднинг 19.07.2017 йилдаги ҳал қилув қарори билан  даъво аризаси қаноатлантирилиб, 1994 йилги хусусийлаштириш ҳужжатлари, ундан кейинги олди-сотди шартномалари, кадастр хужжатлари хакикий эмас деб топилган ва «18-автокорхона» мулкий мажмуаси давлат эгалигига кайтарилган. Суднинг ҳал қилув қарорида асос сифатида “08.09.1994 йилдаги келишув шартномасининг 2.7 ва 2.11-бандлари бажарилмаган, корхонада ишлаб чиқариш тўхтатилиб, ишчи-ходимлар ишдан бўшатилган, ҳудуддаги 0,53 гектар ер майдонида жойлашган бино-иншоотлар ташландиқ ҳолатга келиб қолган, натижада ҳудуддаги экологик ҳолат аянчли аҳволда бўлиб, атроф-муҳитга зиён етказгани инобатга олиниб, хусусийлаштириш билан боглиқ барча жараёнлар гайриконуний деб топилсин” деган жумлалар қайд этилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти суди кассация инстанциясининг 22.02.2018 йилдаги ажрими билан мазкур ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Олий суд фукаролик ишлари буйича судлов хайъатининг 15.10.2018 йилдаги ажрими билан суд карорлари бекор килиниб, даъво талаблари қуйидаги асосларга мувофиқ рад этилган:

1. Бир тарафнинг шартнома шартларини бузгани шартноманинг қонунийлиги бўйича низолашишга (хакикий эмас деб топишга) асос бўлмайди, бу ҳолат  Фуқаролик Кодексининг 382-моддасига асосан шартномани бекор килишга асос булади, холос;

2. Даъвогар 18-автокорхона томонидан келишув шартномаси шартлари бузилганини тасдиқловчи далилларни тақдим қилмаган. Фукаролик ишидаги ҳужжатларга кўра жавобгарнинг асосий фаолият (транспорт хизматлари курсатиш) тури 1995 йилдан шу кунга кадар ўзгартирилмаган.

Мулк эгалари эндигина енгил тин олмоқчи бўлишганда Олий суд Раёсатининг 25.07.2019 йилдаги карори билан Олий суд судлов ҳайъатининг 15.10.2018 йилдаги ажрими бекор қилиниб, биринчи ва кассация инстанциялари судларининг қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Раёсат қарорида айтилишича, Олий суд судлов ҳайъати 15.10.2018 йилдаги ажримни чикаришда:

1.Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Бухоро вилояти бошқар-масининг 07.09.1994 йилдаги 304-сонли буйруги талаблари бузилганига;

2. 08.09.1994 йилги келишув шартномасининг шартлари бажарилмаганлигини исботловчи далилларга;

3. Ташкилот ер майдони ва қурилмаларнинг бир қисмини ўзга шахсларга ўтказиб берганлик ҳолатига эътибор бермаган эмиш.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Раёсат қарорида 07.09.1994 йилдаги 304-сонли буйруқнинг айнан қайси талаби бузилгани аниқлаштирилмаган. Бундан ташкари 08.09.1994 йилдаги келишув шартномасининг шартлари бажарилмаганини исботловчи далиллар нималардан иборат экани  ҳам  кўрсатилмаган. Ташкилот ўзига хусусий мулк асосида тегишли бўлган бино-иншоотнинг бир қисмини амалдаги конунчилик асосида ўзга шахсга ўтказиб бергани хусусийлаштириш ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлолмайди.

 «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хукукларининг кафолатлари тугрисида»ги қонуннинг 24-моддаси ва 17.01.2017 йилдаги «Тадбиркорлик максадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги Президент фармонининг 2-бандида давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни мухофаза килиш органлари ва судлар томонидан хусусийлаштириш натижаларини кайта куриб чикиш ва бекор килиш масалаларини ўртага қўйиш таъқиқланиши белгиланган. Шу сабабли фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 19.07.2017 йилдагиҳхал қилув қарори, шу суд кассация инстанциясининг 22.02.2018 йилдаги ажрими ва  Олий суд Раёсатининг 25.07.2019 йилдаги қарори мазкур қонун ва Президент фармони талабларига мутлако зиддир. Наҳотки,  Олий суд Раёсатидаги судьялар бундан бехабар бўлса?! 

Дарвоқе, баён этилган ҳолатларга асосан 16 июн куни Бош прокурор Раёсат қарори устидан назорат тартибида протест киритган эди. Ушбу протест  Олий судининг  навбатдаги Пленумида куриб чиқилиши кутилмокда. Ажабмаски, адолат қарор топиб, айрим судъялар қонунларни синчиклаб ўқиб чиқишса…

                                                               Жабрланган мулкдор НАРГИЗА РИЗАЕВА

Бошқа хабарлар