ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

69

Жорий йилнинг 29 июль куни ZOOM платформаси дастурида онлайн тарзда Ўзбекистон Фанлар академияси касаба уюшмаси ташкилотининг YI ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Бирлашган қўмита раиси Шерзод Жўраев ўтган 2015 йил май ойидан 2020 йил июль ойигача Фанлар академияси ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилган ишлар юзасидан фаолияти ҳақида ҳисобот берди.

Шунингдек ташкилот тафтиш комиссияси томонидан ўтган ҳисобот даврида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарор қабул қилиниб янги таркибда қўмита ва тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда юқори касаба уюшма ташкилотлари Қурилтой ва Конференциясига делегат ва вакиллар сайланди.
Конференцияда сўзга чиққан делегатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилган ҳолда ЎзФА бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган ҳисобот даври мобайнида амалга оширилган ишлари қониқарли деб топилди.
Конференция ишига ЎзФА вице-президенти С.Мирзаев раислик қилди. Конференция ишида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Шунингдек, ЎзФА вице-президентлари Б.А. Абдухалимов, Б.Т.Ибрагимов, Бош илмий котиб Ғ.А.Бахадиров, илмий тадқиқот муассасалари директорлари, ЎзФА Ёш олимлар кенгаши раислари сўзга чиқиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Конференцияда делегатлар томонидан бир овоздан Шерзод Жўраев Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига сайланди.



Ўз мухбиримиз

Бошқа хабарлар