Нодира Каримова: Охирги йилларда мамлакатимизда рўй берган бахтсиз ҳодисаларнинг биронтаси эътибордан четда қолмаган

238

Касаба уюшмалари фаолияти бўйича ўтказилган очиқ мулоқотда Блогер Баҳодир Аҳмедов касаба уюшмалари фаолиятини жамоатчиликка маълумот қилиш борасида камчиликлар борлиги, қилинаётган ишлардан хабардор қилиш, билдирилаётган муносабатларга дарҳол жавоб бериш кераклигини айтиб қуйидагича савол берди:
– Юнусободдаги метро қурилишидаги бахтсиз ҳодиса, бундан бироз аввал Мажбурий ижро бюроси билан боғлиқ ҳолатлар бўйича, ўтган йили Риштонда мажбурий меҳнат бўйича кўтарилган мавзу бўйича касаба уюшмалари муносабат билдирдими?
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нодира Каримованинг таъкидлашича, шу даврга қадар мамлакатимизда рўй берган бахтсиз ҳодисаларнинг биронтаси эътибордан четда қолмаган. Ҳар бирининг келиб чиқиш сабаблари мутахассислар томонидан ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига маълумотлар, таклифлар тақдим этилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Касаба уюшмалари Федерацияси нашри “Ishonch” газетасида ҳам мазкур ҳолатлар юзасидан батафсил мақолалар эълон қилинган.

Бошқа хабарлар