Пойтахтимизда   Озарбайжон   соатларининг  кўргазмаси очилди

1438

    Озарбайжоннинг «VMF» компанияси дунё саноатида ўзининг сифатли ва ўзгача кўринишга эга соатлари билан ажралиб туради. У 1997 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, дастлабки вақтданоқ Swatch, Tissot, Rado, Longines, Omega, Breguet, Blancpain ва бошқа таниқли брендларни ўз ичига олган  «SwatchGroup» соат саноатининг етакчи компанияси билан ҳамкорликни йўлга  қўйди.

«SwatchGroup» билан муваффақиятли ҳамкорлик «VMF» компаниясининг Озарбайжонда тез фурсатларда ривожланишига, Европадаги бошқа таниқли «RaymondWeil», «MauriceLacroix», «Versace», «Ferragamo», Yaponiyaning  «Seiko», «Casi»  ва  «Citizen»  компаниялари  билан тўлақонли ҳамкорликни бошлашига туртки бўлди.

Бугунги кунда соат саноатидаги 30 йиллик тажриба натижасида «VMF» фабрикаси дизайнерлари соат саноатининг энг сўнгги ютуқлари  ва юқори технологияларига, шунингдек, мода ва услуб талабларига жавоб берадиган моделларни яратмоқдалар.

Энг муҳими,  улар нарх борасида ҳам  ёшлар учун қулай, кафолатли ва сифатлидир.

2020 йилда «VMF» компаниялар гуруҳи Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очди. 2021 йилнинг айни кунларида эса  Тошкент Марказий универмагида  (ЦУМ) «VMF» ва унинг ҳамкори бўлган Япониянинг «CITIZEN» соат компаниялари ўзининг биринчи кўргазма-савдосини ташкил этди. Куни кеча бўлиб ўтган  кўргазманинг расмий очилиш маросимида Озарбайжон ва Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулотта ва мухтор элчилари, жамоатчилик вакиллари, ишбилармон доиралари ҳамда  журналистлар иштирок этишди.

2021 йил охирига қадар «VMF» ва «CITIZEN» қўшма кўргазма-савдо заллари Ўзбекистоннинг яна бир қанча шаҳарларида очилиши кутилмоқда.

 Зебо Намозова,

Ishonch.uz