Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида анъана бузилди, Янги Ўзбекистон ёшлари дунёда тенгсиз!

673

Шу йилнинг 4-7 июнь кунлари Тошкентда қўл жанги бўйича VI Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Таъкидлаш керак, мусобақа илк маротаба Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида ташкил этилди.

Гарчи бутун дунёда ҳамон пандемик вазият ҳукм сураётган бўлсада, «шарқ гавҳари» Тошкент мезбонлик қилган мусобақага жаҳонда қизиқиш жуда юқори бўлди. Фақат, яна ўша пандемик вазият, бир қатор давлатларда чегаралар ёпилганлиги бошқа сабаблар туфайли жуда кўплаб давлатлар юртимизга ўз спортчиларини юбора олишмади.

Шунга қарамай олтинчи бор ўтказилган Жаҳон чемпионатида дунёнинг 31та мамлакатидан умумий ҳисобда 300 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Тошкентга Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов, Ҳакамлар ҳайъати раиси Игор Куфтин, шунингдек 9та давлатнинг қўл жанги федерациялари президентлари ҳамда вице-президентлари келишганлиги ҳам мусобақа нуфузи юқори бўлганлигини кўрсатиб турибди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, 2006 йилдан Халқаро қўл жанги федерацияси аъзоси саналади.

2020 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерациясининг раиси сифатида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев ишлаб келмоқда.

Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8та олтин, 11тадан кумуш ва бронза, жами 30та медални қўлга киритишди. Мазкур натижа вакилларимизга умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни тақдим этди. Шу кунгача ўтказилган барча Жаҳон чемпионатларида Россия терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб келаётган эди. Демак, Тошкентда анъана бузилди: Янги Ўзбекистон ёшларининг янги ғалабалари барчамизга муборак бўлсин!

Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати:

Олтин медаль соҳиблари:

О.Нормуродов (-70 кг), М.Қувондиқова (-55 кг), Г.Норматова (-50 кг), Ғ.Жамолиддинов (-60 кг), С.Жалолиддинова (-60 кг), С.Ким (-70 кг), У.Низомиддинов (-85 кг), Ж.Рахмоналиев (-90 кг);

Кумуш медаль соҳиблари:

Ж.Собитов (-55 кг), Ж.Жумаев (-75 кг), Н.Нарзиқулова (-46 кг), С.Ражабова (-55 кг), Ш.Турсунов (-60 кг), И.Эргашев (-65 кг), У.Жуманова (-65 кг), Ж.Солихонов (-80 кг), У.Абдуллаев (-70 кг), Ф.Қосимов (-85 кг), Р.Қўчқорова (+75 кг).

Бронза медали соҳиблари:

Б.Отажонов (-55 кг), М.Хотамов (-80 кг), С.Сатторқулов (-90 кг), И.Комилов (+90 кг), Ш.Зоҳидова (-46 кг), М.Омадова (-50 кг), З.Суюмова (-60 кг), Э.Шмикова (-75 кг), М.Эсонова (-75 кг), Н.Умарова (+75 кг), М.Эсонова (мутлақ вазнда).