ТЎЙГА ТЎЁНА БИЛАН

71

Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан Бешариқ туманининг «Навбаҳор» МФЙ ҳудудида тикув цехи иш бошлади. Натижада, 20 нафар маҳаллий хотин-қиз ­доимий иш ўрнига эга бўлди.

– Шу пайтгача Тошкент шаҳридаги тикувчилик цехида ишлар эдим, – ­дейди Умида Убдураҳмонова. – Қиш­лоғимизда тикувчилик цехи очилгач, унга ишга кирдим. Энди узоққа бориб ишлашнинг ҳожати йўқ. Иш жойим шундоққина уйимнинг олдида. Бу ерда менга меҳнат дафтарчаси ҳам очиладиган бўлди. Яратилган шароитлар эса таҳсинга лойиқ.
– Туман хотин-қизлари бандлигини таъминлаш мақсадида шу ерда яна битта тикув цехини ташкил қилиш устида иш олиб боряпмиз, – дейди Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев. – Лойиҳанинг амалга ошиши натижасида яна 300 нафар хотин-қиз ишли бўлади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Бешариқ туманидаги юздан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор оила вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тарқатди.
Бу йўқлов кўп қатори ўтган йили турмуш ўртоғидан айрилган, уч нафар фарзанднинг онаси Шоҳрабо Усвали­евани ҳам беҳад мамнун этди.
– Ҳолимдан хабар олишга келган касаба уюшмаларининг жонкуяр инсонларига раҳмат, – дейди у. – Очиғи бу йўқловдан кўнглим тоғдек кўтарилди.

Жамшид ЭРГАШЕВ,
«Ishonch»

Бошқа хабарлар