Меҳнат ихтиёрий бўлиши керак

33

Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида «Ўзбекистонда Ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг асос солувчи конвенциялари ва уларнинг амалиётда тутган ўрни» мавзусида онлайн конференцалоқа шаклида вебинар ўтказилди.

Унда тармоқ касаба уюшмалари фаоллари, таълим йўналиши бўйича соҳа ходимлари, фермерлар, тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва кластер раҳбарлари иштирок этди.
Анжуманда таъкидланганидек, кейинги йилларда Халқаро меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорлик натижасида, ушбу ташкилотнинг 17 та, жумладан, 8 та асосий Конвенцияси ҳамда 1 та протоколи ­Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган. Бу эса, ўз навбатида, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам бериш, шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик учун етарли норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш имконини берди.
Вебинарда касаба уюшмаларига бирлашиш эркинлиги ва жамоа музокараларини олиб бориш ҳуқуқи, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишга йўл қўймаслик ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида Фарғона вилоятида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Мухтасар айтганда, вебинарда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишлари ҳамда инсон ҳуқуқларини поймол этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги яна бир бор таъкидланди.

Манзурахон АКРАМОВА,
Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Меҳнаткашларнинг ижтимоий-
иқтисодий манфаатларини
ҳимоя қилиш бўлими мудири

Бошқа хабарлар