Дўкондан 4 млн сўмлик кабелни ўғирлаган шахс 5 дақиқада ушланди

421

Шу йил 4 июнь куни тахминан соат 20:00 ларда Зангиота тумани «Тарнов» маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш моллари дўконидан номаълум шахс (қиймати 4 млн сўм бўлган) бир ўрам электр симини ўғирланганлиги ҳақида тезкор маълумот олинади.

Гумонланган шахс «Мевазор» маҳалласи ҳудудидаги маккажўхори даласига яширинаётган вақтда, ушбу маҳалла ҳудудида хизмат ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходимлари сафдор Жалол Неъматов ва сафдор Отабек Отажонов томонидан ўғирлик содир бўлган вақтдан 5 дақиқа ўтиб қўлга олинади ва қонуний чора кўриш учун туман ИИБ олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.