Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди

582

Бугун, ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги заводлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган хабарлар тарқалди.

ФВВ ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат кеча 7 июнь куни тахминан соат 15:52да Навоий вилояти Кармана тумани, «Боғишамол» МФЙ ҳудудидаги “Zarafshon Golden Grооp” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ёнғин жойида бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси зудлик билан ҳолат юз берган ҳудудга етиб борган ва қисқа муддат ичида ёнғин бартараф этилган.