Демонтаж қилинаётган реклама баннери ҳаракатдаги «Спарк» устига қулади

825

Устига реклама баннери қулаган «Спарк» автомобили юзасидан ҳолат ўрганилмоқда. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 2-даражали йўлда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган О.И. «Спарк» русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери йўл томонга қулаб автомобилга зарар етказган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.