Ўзбекистонга Қатар ташқи ишлар вазирлиги раҳбари келди

798

Бугун Тошкентга Қатар Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Тадбирларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.