Ўзбекистонга олиб кирилган автобус 2019 йилда эмас 2013 йилда ишлаб чиқарилгани аниқланди

758

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан «Ғиждувон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида юртимиздаги МЧЖ номига четдан келтирилган автобусни божхонада расмийлаштириш жараёнида қинғирликка қўл урилгани аниқланди.

Гап шундаки, ҳужжатларда ушбу техника 2019 йилда ишлаб чиқарилгани қайд этилган бўлсада, аммо транспорт воситаси ҳолатининг экспертиза натижалари буни тасдиқламади. Ўрганишлар давомида ишлаб чиқарилган йилини англатувчи VIN рақамлари халқаро меъёр талаблари асосида ишлаб чиқарилган корхона томонидан урилмаганлиги, автобус 2019 йилда эмас аслида 2013 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.

Маълумотларни сохталаштириш орқали юк эгасининг божхона тўловларидан қарийб 965 млн. сўм сўмлик имтиёзларни қўлга киритиш режаси наф бермади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда