Ўзбекистон Республикаси Президенти Қурултойга табрик йўллади

100

Касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Қурултойга табрик йўллади. Табрикни иштирокчиларга Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Табрикда сўнгги йилларда мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида касаба уюшмаларининг ўрни ва нуфузи ошиб бораётгани, касаба уюшмаларининг том маънода жамоат ташкилотига айланиб улгургани ва бунда касаба уюшмаси фаоллари ва аъзоларининг катта ўрни борлиги таъкидланди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрни касаба уюшмалари куни деб эълон қилишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Касаба уюшмаларининг VIII Қурултойи бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бошқа хабарлар