Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи: фаолият сарҳисоби

345

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи бўлиб ўтмоқда. Касаба уюшмаларининг беш йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратулла Рафиков “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари: Федерациянинг 2016-2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётнинг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари” мавзусида маъруза қилди.

Хусусан, ҳисобот даврида меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ривожлантириш, касаба уюшмалари, иш берувчилар ҳамда Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уч тарафлама ҳамкорлик тамойилларини амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаоллиги ошгани, касаба уюшмасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлашда давлат органлари билан ижтимоий шериклиги янада мустаҳкамлангани алоҳида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи ўз фаолиятини бошлагани ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қурултойга табриги ўқиб эшиттирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қурултой фаолиятини Ishonch.uz орқали онлайн кузатиб боринг.

Бошқа хабарлар