Сирдарёлик делегатлар видеоконференцалоқа орқали Қурултойда иштирок этмоқда

29

Ўтган йиллар сарҳисоби, фаолият таҳлилига бағишланган нуфузли анжуман – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи Сирдарё вилоятида делегатлар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди.

Сайланган 20 нафар делегат ҳамда таклиф этилган 2 нафар  касаба уюшма фахрийси вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида ҳудудий студия орқали  қатнашди.

Ташкил этилган кўргазмали воситалар ислоҳотларга бой кечган ҳисобот даври билан танишиш имкониятини берди. Айниқса, “Ўзбекистон касаба уюшмалари тараққиётнинг янги даврида” китоби билан танишув фаолиятга кириб келган ўзгаришлар, янгича ёндашув билан самарага эришилаётгани ҳақидаги тушунчаларни мустаҳкамлади.

Бошқа хабарлар