Коммунал тўловларни ўзлаштирган раҳбар ва ишчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

711

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.A.» хусусий корхонаси раҳбари А.И. ва оператори П.М.лар “Paynet” шохобчаси орқали коммунал тўловлар учун аҳолидан қабул қилинган тўловларни абонентнинг ҳисоб рақамига ўтказмасдан, уларга тўлов амалга оширилганлиги ҳақида квитанцияларни тақдим қилишиб, жами 244 нафар фуқаронинг 39,8 млн сўм пулларини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.