ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ РАИСИ САЙЛАНДИ

184

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойида ташкилий – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Делегатлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раислигига ­Қудратилла Мирсоатович ­Рафиқов номзодини бир овоздан маъқуллашди.

Қудратилла Рафиқов 1947 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Қ. Рафиқов Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Учтепа (собиқ Акмал Икромов) ҳамда Олмазор (собиқ Собир Раҳимов) туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. Қарийб йигирма йил Жиззах вилоятида турли лавозимларда меҳнат қилган. «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятини катта саноат объектига айлантирган.
2016 йилдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси вазифасида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2017 йилда Қудратилла Рафиқов ватанимизнинг юксак мукофоти «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.
2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Бошқа хабарлар