«Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинади

110

Шу йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисини 2020 йил 20 ноябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан, «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун ҳам шулар жумласидан.
Айтиб ўтиш жоизки, Президентимиз шу йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойига йўллаган табригида Ўзбекис­тон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, 11 ноябрь санасини Касаба уюшмалари куни деб белгилаш таклиф этилган эди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа хабарлар