ЯНГИ КУЧ ВА ЯНГИ РУҲДА

100

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи ўтган кун – 11 ноябрь санаси нафақат 5,5 миллиондан ортиқ аъзоларни бирлаштирган касаба уюшмалари тизимида ишлаётган ходимлар, балки бутун халқимиз учун бир умр эсда қоларли ҳодиса сифатида тарих зарварақларига муҳрланди.
Давлатимиз раҳбари қурултой иштирокчиларига табрик йўллади. Президентимиз таклифи билан ­
11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни сифатида нишонланадиган, Касаба уюшмалари Академияси ташкил этиладиган бўлди.
Айни кунларда жойларда Президент табригининг мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган вазифалар ижроси, делегатларнинг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Касаба уюшмалари фаоллари, аъзолар, давлат ва нодавлат ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этаётган ушбу тадбирларда иштирокчилар Юртбошимизнинг касаба уюшмаларига қаратаётган эътиборидан беҳад мамнун бўлишгани, бу ўзларига фаолиятида янги куч, янги руҳ берганини эътироф этишмоқда.

Мулоқотнинг бош мавзуси

Андижон шаҳридаги «Ўз Донгжу Пэинт Ко» Ўзбекис­тон – Жанубий Корея қўшма корхонасида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойи­­да кўтарилган масалалар мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Ишчи-ходимларнинг металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ­республикаси кенгашининг Андижондаги ­масъул ташкилотчиси Шерзод Бўтаев ҳамда корхона бош­ланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Сардор Латипов билан мулоқотида Президент табриги, шунингдек, қурултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, меҳнаткашлар ҳамда касаба уюшма ташкилотларига мурожаати юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур корхонада 542 киши меҳнат қилади. Уларнинг 133 нафари хотин-қизлар. Ишчи-ходимларнинг асосий қисми ёшлардан иборат. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг тавсиялари асосида иш берувчи ҳамда бошланғич қўмита уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий муҳофазаси, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасида намунали тизим яратган. Ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандларини болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдириш, ички туризм йўналишида тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш, маданий-маърифий тадбирлар, касб касалликларини олдини олиш мақсадида даврий тиббий кўрик ҳамда доимий гимнастика ва спорт машғулотлари учун шарт-шароит яратиш борасида ҳавас қилгулик натижаларга эришилмоқда.
Мулоқотда мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар, хусусан, барчани қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари, адолатли ҳақ тўланадиган иш билан таъминлаш, айниқса, аёллар ва ёшлар манфаатдорлигини ошириш юзасидан бир қатор қўшимча имтиёз ва кафолатлар жорий этиш борасида иш берувчи билан ҳамкорликда ҳаракат режаси ишлаб чиқилаётгани таъкидланди. Меҳнат муносабатларига оид натижаларни яна бир поғона юксалтириш, ҳар жабҳада «инсон манфаатлари муҳим» деган тамойил асосий мезон бўлиб қолиши қайд этилди. Бунга жавобан ишчи-ходимлар фаоллари ҳам меҳнатда янада яхши кўрсаткичларга эришиш йўлида бор билими ва куч-ғайратини сафарбар этишларини айтиб ўтдилар.
Ана шундай тадбирлардан бири вилоят марказидаги «ЎзСемюнгКо» Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида ҳам ташкил этилди.

Нурилло НЎЪМОНОВ,
«Ishonch»

Бугуни кечагидан-да яхши

Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Паркент туманидаги «Ali Tex» МЧЖда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг саккизинчи қурултойида кўтарилган масалаларга бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказди. Унда касаба уюшмаси фаоллари ва ишчи-ходимлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, охирги йилларда меҳнат муносабатларини тубдан ислоҳ қилиш, фуқароларимизнинг меҳнат соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, бандлик масаласини ҳал этиш, камбағалликни қисқартиришга катта эътибор берилмоқда. Албатта, буларнинг барчасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
– «Одамзод кўнгил шайдоси, ширин гап гадоси» деб бежиз айтишмас экан, – дей­ди Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Шаҳноза Одилхонова. – Очиғи, гарчи олдинда қиладиган ишларимиз кўп бўлса-да, давлатимиз раҳбарининг биз касаба уюшмалари ходимларига йўллаган ­табригидан, ишончидан хурсанд бўлдим. Буни сўз билан ифодалаб бериш мушкул. Қурултойда билдирган масалалар, таклифлар, баҳс-мунозаралардан англадимки, эндиликда янада қатъият билан меҳнат қилишимиз ва ишчи-ходимлар ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилишимиз керак. Чунки бунинг учун бизга барча имкониятлар яратилган. Ҳатто тизимда халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академияси ташкил этиладиган бўлди. Шунда ҳам меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қила олмасак, бизни ҳеч ким кечирмайди.
Дарҳақиқат, тизим ривожида сўнгги йилларда қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилингани, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси ва бошқа халқаро тузилмалар билан яқин алоқаларни йўлга қўйил­гани, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашда ҳукуматнинг тенг ҳуқуқли ҳамкорига айланиб бораётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, халқ билан самарали мулоқот олиб боришда энг халқчил ва демократик тузилма сифатида ўзини яққол намоён этиб, одамлар ишончини қозонмоқда.

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ,
«ISHONCH»

«Ташаббусдан руҳландик»

Хоразмлик касаба уюшма фаоллари давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойига йўллаган табригини ғурур ва ифтихор билан кутиб олдилар. Табрик чоп қилинган «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари қўлма-қўл ўқилиб, ўзаро суҳбатларда етакчи мавзу бўлмоқда.

Қурултой делегатлари Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари ­масъул ташкилотчилари, фаоллар иштирокида ўз таассуротларини ўртоқлашдилар.
– Президент табригида билдирилган ҳар бир фикр биз учун қимматлидир, – дейди Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Камолжон Бекчанов. – Олдимизда улкан ва залворли йўл турибди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов ўз маърузасида барча йўналишларда амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифаларни аниқ ва равшан белгилаб берди. Бу вазифаларни амалга ошириш учун салоҳиятимиз ҳам, имкониятларимиз ҳам етарли.
Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси молия бўлими мудири, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси назорат-тафтиш комиссияси аъзоси Баҳром Собиров, тадбиркорлар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси Темур Қаландаров ва бошқалар ­Президентимиз ­табригида билдирилган ҳар бир фикр аҳамиятга моликлигини алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбарининг эътиборидан руҳланган ҳолда меҳнат аҳлини қўллаб-қувватлаш, касаба уюшмалари аъзолари сафини кенгайтириш, маҳаллий туризмни ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятни янада жонлантиришга ваъда бердилар. «Мустақилликнинг ўттиз йиллигига – ўттизта янги иш ўрни»ни яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
«ISHONCH»

Қурултой таассуротлари – давра суҳбатида

Қурултойда кўтарилган масалалар, Президентимизнинг ушбу тадбир қатнашчиларига йўллаган табриги мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши давра суҳбати ўтказди. Унда халқ таълими бўлими, ўрта умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирок этди.

Дастлаб шаҳар кенгаши раиси Дилафрўз Оролова ҳар беш йилликнинг энг асосий анжумани қай йўсинда кечгани, ушбу жараённинг мамлакат келажагидаги ўрни хусусида йиғилганларга маълумот берди. Ўз нав­батида, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Райҳон Носирова сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг қурултой иштирокчиларига табригида тилга олинган қатор масалаларга диққат қаратди. Таъкидландики, Юртбошимизнинг соҳа вакилларига бўлган юксак ишончи, ҳурмат-эҳтироми бундан кейин ҳам хотин-қизлар, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг муаммоларини ва бошқа муҳим масалаларни ижобий ҳал қилишда, ишчи-ходимларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш ва таъминлашда куч ҳамда ғайрат бахш этади.
Шунингдек, давра суҳбати қатнашчилари Федерация раиси Қудратилла Рафиқовнинг қурултойдаги маърузасида кўтарилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бундан ташқари, шаҳар кенгаши мутахассиси Алишер Обидов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Қизғин руҳда ўтган тадбир давомида мазкур тарихий жараён акс этган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Рустам ИБРОҲИМОВ,
«ISHONCH»

Касаба уюшмалари ҳаётида янги давр

Бошқа хабарлар