2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқароларга СТИР берилиши тўхтатилади

659

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Комил Сайидов маълум қилди.

«Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонига мувофиқ, солиқ органлари томонидан эндиликда фуқаролар ва солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш шахсий идентификация рақами орқали амалга оширилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад — давлат органларида фуқаролар ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва фойдаланишда бир хил идентификатордан фойдаланиш. Яъни, ИИВ паспорт серияси, солиқ органи СТИР, кадастр органлари кадастр рақами билан эмас, битта идентификатор орқали керакли маълумотни олишга эришиш», — деди Сайидов.