«Лола ёхуд барханларда унган гул»

84

Фарғона вилояти мусиқали драма театри айни кунларда Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродова ҳақидаги саҳна асари билан томошабинларни хушнуд этмоқда.

Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова, драматург Саидали Одилов ҳаммуаллифлигида яратилган «Лола ёхуд барханларда унган гул» асари асосида режиссёр Обиджон Абдуллаев саҳналаштирган мазкур ­спектаклда Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродованинг мураккаб ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинади.
Спектаклда бош қаҳрамон Лола образини театрнинг умидли актрисаси Мухлиса Тошпўлатова ижро этган. Асар қаҳрамони ёшлигидан отасининг этагидан тутиб, қишлоқ хўжалиги, техникага ихлос қўяди. Олтиариқ далаларида тенгдошлари билан кетмон чопиб, меҳнатда тобланган Лола отасининг ўгитлари ёрдами билан бошига тушган қийинчиликларни меҳнатсеварлиги, кучли иродаси туфайли енгиб ўтади. Бугун Лола Муродова Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари.
Спектаклда замон қаҳрамонининг ҳаёт йўли тўлақонли акс этган.

Бошқа хабарлар