Кореяда молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога ёрдам кўрсатилди

490

Сурхондарёлик У.М Корея Республикасига Е-9 визаси билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради.

Конгжу шаҳридаги “NC ONE CO.LTD” корхонасида ишлаётган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага ётқизилади. У ерда У.М нинг ошқозони операция қилинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Мураккаб жарроҳлик операциядан сўнг молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога Жамғарма ҳисобидан 1 500 000 вон (тахминан 1350 АҚШ доллари) миқдорида шифохона харажатлари учун Агентликнинг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан молиявий ёрдам кўрсатилди.