Қонунга хилоф тарзда валюта савдоси билан шуғулланиб юрган шахс аниқланди

119

Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 30 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБга Б.Д. исмли аёл мурожаат қилиб, «Волжский-Тошкент» чартер рейсида номаълум шахслар қонунга хилоф тарзда валюта савдоси билан шуғулланиб юрганлиги, ушбу шахсларга қонуний чора кўриш ҳамда ушбу шахсларни ушлашда ўзи амалий ёрдам беришини айтган.

Мазкур аризага мувофиқ шу куни, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖҚБ ТEҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1975 йилда туғилган Қўнғирот тумани Ажинияз кўчасида яшовчи, Т.У., Б.Д.га берилган 10.000 Россия рублини 1.300.000 сўмга алмаштираётган пайтида далилий ашё билан ушланиб, холислар иштирокида ёнидаги қора рангли аёллар сумкаси текширилганида аризачидан сотиб олган 10.000 Россия рубли ҳамда 200.000 сўм пуллари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.