Бугун Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади

627

Бугун пойтахтимиздаги «Юнусобод спорт комплекси»да катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Анъанага мувофиқ, бокс оқшоми олдидан ушбу кеча иштирокчиларининг вазн ўлчаш маросими ва матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор, кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгога қарши рингга чиқади. «Tashkent city»да ўтган маросимга кечада иштирок этадиган барча боксчилар, катта спорт жамоатчилиги вакиллари ва ОАВ ходимлари ташриф буюришди.

Кутилганидек, боксчилар белгиланган талабни бажаришди. Шундан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида ўзига хос маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

Маълумот учун, бугун бокс оқшомининг марказий жангидан ташқари андеркард баҳсларида Улуғбек Ҳақбердиев, Жамшид Нажмиддинов каби яна 6 нафар таниқли боксчилар рейтинг жангларини ўтказишади.