Истанбул – Урганч – Истанбул йўналишида янги парвоз линияси ишга тушди

527

    Авиация тизимида бошланган ислоҳотлар ўзининг илк самараларини бера бошлади. Бунга яқинда Истанбул-Фарғона-Истанбул ҳаво кемаси қатнованинг йўлга қўйилганини мисол қилиб айтиш мумкин. Бугун –11 июнь куни эса соат 07:50 да «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси «Урганч Халқаро аэропорти»га келиб қўнди.

Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози Хоразм диёрида тантали равишда  кутиб олинди. Мазкур йўналишда парвозлар энди ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал “Турк ҳаво йўллари” авиакомпанияси Истанбулдан Фарғонага илк парвозини амалга ошираган эди.  Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Зебо Намозова,

Ishonch.uz